Хотин-қизларга берилган имтиёз юзасидан айрим тушунтиришлар

Хотин-қизларга берилган имтиёз юзасидан айрим тушунтиришлар

Мандат чиққандан кейин кўпчилик "Нима учун бизга хотин-қизларга берилган 4 фоизлик имтиёз қўлланилмади?" деб савол бермоқда. Шунинг учун айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқчиман.

👉 Биринчидан, кечаги мандатда барча имтиёзлар инобатга олинган, яъни менинг балимга имтиёз қўшилмабди, энди қўшиларкан, деб ўйлаётганлар адашяпти;

👉 Иккинчидан, 4 фоизлик имтиёз бу балл қўшиб беради дегани эмас. Кўпчилик ўзим тўплаган балимга яна балл қўшиб берилиши керак эди, нега қўшилмади деб ҳайрон бўлиб юрибди. Сизга нотўғри маълумот беришган, ҳеч қанақа балл қўшилмайди;

Яна ҳам мана бу постда батафсил тушунтирганман, эътибор билан қайта ўқиб чиқинг:
https://t.me/xushnudbek/6373

👉 Учинчидан, яна кўпчилик тавсиянома олдим дегани, грантга 100% кирдим дегани, 68 баллдан оширсам, бўлди, деб ўйлаган. Бу ҳам нотўғри. Тавсиянома олишнинг ўзи ўқишга кирди дегани эмасди, ўқишга кириш учун юқори балл ҳам тўплаш, яъни билим ҳам муҳим эди.

Жумладан, ҳудудлар кесимида тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш бали қуйидагича бўлди:

Қорақалпоғистон – 154,5
Андижон – 135,2
Наманган – 151,5
Фарғона – 151,6
Бухоро – 160,2
Хоразм – 154,9
Сурхондарё – 150,5
Қашқадарё – 157,3
Жиззах – 151,8
Навоий – 163,9
Самарқанд – 151,4
Сирдарё – 138,5
Тошкент вилояти – 138,7
Тошкент шаҳри – 136,3

Яъни ушбу ҳудуддан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шу баллардан ўтказа олсагина, ўзи топширган ОТМга грантга кирди. Бундан паст балл тўплаганларга 4 фоизлик имтиёз қўлланилмади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!