Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Хорватияда оғир тан жароҳати олган юртдошимизнинг ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда "Дунё" хабар берди.
Элчихона маълумотига кўра, Н.С. 2024 йилда ишлаш учун Загреб шаҳрига келган. Ўтган йил 29 ноябр куни у йўл транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олган ва Загреб шаҳридаги марказий шифохонага ётқизилган. Бемор ўтган вақт давомида доимий тарзда шифокорлар назоратида бўлди.
Ўзбекистон элчихонаси воқеа содир бўлган дастлабки кунларданоқ вазиятни назоратга олди. Дипломатик миссия шифокорлар ва шифохона вакиллари билан ҳамюртимизнинг аҳволи юзасидан мулоқот қилиб турди. Жабрланувчининг оила аъзолари билан ҳам яқин мулоқот ўрнатилди ва беморнинг аҳволи тўғрисида аниқ маълумотлар тақдим этилди.
Беморнинг мураккаб аҳволи инобатга олиниб, дипломатик ваколатхона ташаббуси билан, Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида юқори малакали тиббиёт мутахассиси Хорватияга олиб келинди.
Барча жалб қилинган тузилмаларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли Н.С. 11 апрель куни Ўзбекистонга муваффақиятли етказилди. Ватанга етиб келгач, у ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган ва керакли даволанишни давом эттирмоқда.
Беморнинг даволаниши учун кетган тўловлар суғурта компанияси ва иш берувчи томонидан қопланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.