Хориж матбуотида дезинформация: сабаблари ва қарши курашиш йўллари

Хориж матбуотида дезинформация: сабаблари ва қарши курашиш йўллари

Хориж матбуотида дезинформация тарқалиши жаҳон сиёсати ва глобал ахборот алмашинувида муҳим масалалардан бирига айланган. Ёлғон ёки нотўғри ахборотнинг глобал миқёсда тез тарқалиши нафақат давлатлар ўртасидаги муносабатларга, балки жамиятнинг ички барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Дезинформация, айниқса, сиёсий рақобат, ижтимоий низолар ва иқтисодий манфаатлар тўқнашганда алоҳида кучга киради.

Дезинформациянинг сабаблари

Дезинформация тарқатилишининг энг асосий сабаби сиёсий манфаатларга бўлган эҳтиёждир. Давлатлар ўртасидаги рақобат ва сиёсий таъсирни ошириш мақсадида, баъзи матбуот органлари ёки давлатлар томонидан ёлғон маълумотлар тарқатилади. Мисолучун, 2016 йилдаги АҚШ президентлик сайловлари вақтида Россия томонидан юритилган дезинформация кампанияси оммавий ахборот воситалари орқали тартибсизлик ва сиёсий беқарорликни кучайтиришга қаратилган эди.

Интернетнинг кенг тарқалиши ва ижтимоий тармоқларнинг ўсиши дезинформациянинг тарқалишини янада осонлаштирди. Тез ва осон ахборот алмашинуви, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали нотўғри маълумотларнинг кенг аудиторияга тарқалишига олиб келади. Алгоритмлар ва сунъий интеллектга асосланган тизимлар баъзан ёлғон маълумотларни янада кенгроқ аудиторияга етказади, чунки улар фойдаланувчиларни шахсий қизиқишларига асосланган хабарлар билан таъминлайди.

Хориж матбуотидаги дезинформация кўпинча давлатлар ўртасида ахборот суверенитетини қўлга киритиш мақсадида амалга оширилади. Бу эса давлатлар ўртасида рақобатни кучайтиради, баъзида эса ички сиёсий низоларни ёки ижтимоий қарама-қаршиликларни кучайтиради. Ахборот суверенитетини қўлга киритиш учун, баъзи давлатлар, хусусан, кучли ахборот стратегияларига эга бўлган давлатлар, бошқа давлатларнинг ички сиёсий муаммоларидан фойдаланган ҳолда манипуляция қилишади. Матбуот органлари кўпинча оммавий ахборот воситаларининг диққатини жалб қилиш учун драматик ва сенсацион хабарларни ёритишга интилади. Бу эса дезинформациянинг тарқалишига олиб келиши мумкин.

Дезинформацияга қарши курашиш йўллари

Дезинформацияга қарши курашишда биринчи ўринда журналистларнинг ва оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш керак. Журналистлар ўзишларида ахборотни эҳтиёткорлик билан текшириб, ишончли манбалардан фойдаланишлари зарур. Журналистлар ва ахборот мутахассислари дезинформация билан боғлиқ хабарларни аниқлаш ва тўғри тасвирлаш бўйича махсус тренинглардан ўтказилиши лозим.

Жамиятни дезинформация хавфи ҳақида хабардор қилиш ва медиа-саводхонликни ошириш муҳим аҳамиятга эга. Одамлар нотўғри ахборотлар ва ёлғон хабарларни қандай аниқлашни билишлари керак. Шу мақсадда, ҳукуматлар ва нотижорат ташкилотлари ахборотлар ва уларни тасвирлаш методлари ҳақида махсус курслар ва материаллар тақдим этишлари мумкин. Сунъий интеллект ва алгоритмлар ёрдамида ёлғон маълумотларни аниқлаш тизимларини яратиш дезинформациянинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Бугунги кунда кўплаб технологик компаниялар, жумладан, Google, Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқ платформалари ёлғон ахборотларни аниқлаш учун махсус тизимларни ишлаб чиқмоқдалар.

Дезинформация билан курашишда халқаро ҳамкорлик зарур. Барча давлатлар биргаликда ишлашлари ва ахборотнинг глобал миқёсда тўғри тарқалишини таъминлашлари керак. Шу билан бирга, дезинформацияга қарши қатъий қонуний чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим. Айрим давлатлар нотўғри ахборот тарқатишни жазолаш учун ҳуқуқий механизмлар яратмоқдалар. Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ахборот сиёсатини мувофиқлаштиришлари ва шаффоф бўлишлари керак. Ўзларининг стратегияларини ва сиёсий қарорларини оммага аниқ ва тушунарли тарзда тақдим этиш, дезинформациянинг тарқалишини камайтиришга ёрдам беради. Оммавий ахборот воситалари эса бундай маълумотларга ишончни оширишга ёрдам бериши лозим.

Хориж матбуотида дезинформация бугунги кунда глобал миқёсдаги жиддий таҳдидлардан биридир.

Сиёсий рақобат, технологик ўзгаришлар ва иқтисодий манфаатлар дезинформациянинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Ушбу муаммо билан курашишда оммавий ахборот воситалари, ҳукуматлар, технологик компаниялар ва жамоатчилик биргаликда фаолият юритишлари зарур. Дезинформацияни аниқлаш ва унга қарши курашиш учун кучли ахборот хавфсизлиги тизимлари ва жамоат таълимоти зарур, шунингдек, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш керак.

Мунисахон Ҳасанова,

Халқаро Нордик университети магистранти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин

Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.

Учта Chevrolet энг серхаражат автомобиллар ўнлигига кирди

Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри матбуот хизмати хабар берди

Россияда доллар нархи кескин тушиб кетди

Россия Марказий банки 2024 йил октябридан бери илк бор долларнинг расмий курсини ₽97 пастга туширди.

Майкл Жексоннинг 2025 йилдаги соф бойлиги қанча эканлиги эълон қилинди

Бугунги кунда Майкл Жексоннинг бойлиги қанчага баҳоланиши мумкин?

Немислар кўп нарсаларни тўғри қилган

НАТО раҳбарига кўра, Германия мудофаа харажатларини кўпайтириши зарур.

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин

Бу ҳақда Роналдунинг испаниялик журналист Эдуардо Агиррега берган интервьюсига таяниб, Спорт24 хабар берди.

Россиянинг пухта ишланган махфий режаси ошкор бўлди

Россия Туркияда АЭС ниқоби остида Америка санкцияларини четлаб ўтиш учун “доллар захираси” яратмоқчи бўлган.

Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Шоҳасан Мирзаматов автофалокатга учради

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Octagon лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Россия жимгина ўзининг дўстига савдо тарифларини жорий этмоқда

2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим.

Руслар митингга чиқди

"Бироқ биз доимо: "Сизлар учун пул йўқ", деган гапни эшитамиз".

Олимлар ядро қишидан омон чиқа оладиган бешта давлатни санаб ўтишди

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Австралия, Янги Зеландия, Исландия, Вануату ва Соломон ороллари аҳолиси омон қолиши мумкин.

Бу ҳафта қор ёғиши кутилмоқда

Мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий вилоятларида 29-31 январда вақти-вақти билан қор ёғади.

Украинадаги уруш 20 апрелда якунланади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш режаси чет эл матбуотига сизиб чиқди.

Россия Украинага зарба беришда фойдаланаётган Шимолий Корея ракеталари нишонга аниқроқ тегмоқда – Reuters

Агентлик бу ҳақда Украинанинг икки юқори мартабали манбасига таяниб ёзмоқда.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари юқори қувватли лазер қуролидан ўқ узаётган ҳарбий кема суратини эълон қилди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ўтган ойда чоп этилган йиллик ҳисоботида ҳарбий кеманинг юқори қувватли лазер қуроли суратини намойиш этди.

Дунёнинг иккинчи ўриндаги армияси эшакларга ўтмоқда

Россия ҳарбийлари ҳайратлантиришда давом этмоқда.

Осиёнинг 35 триллион долларлик иқтисодиётини тасвирлаб берамиз

Ушбу график Осиё мамлакатларининг умумий ялпи ички маҳсулотини АҚШ долларида кўрсатади. Маълумотлар 2024 йилга тегишли.

Геологлар улкан олтин захирасини топиб олди

Узоқ вақт ер остида яшириниб ётган кон яқинда топилди ва ундаги олтин миқдори ҳайратланарли даражада кўп эканлиги аниқланди.

Филиппинда самолёт қулаши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

Филиппин ахборот агентлиги хабар беришича, маҳаллий аҳоли ҳалок бўлганларнинг жасадларини вайроналар остидан олиб чиқишган.

Вашингтондаги дарёдан ҳарбий вертолёт қолдиқлари топилди

Қутқарув хизматлари ҳозирда самолётнинг кичик бўлакларини қидиришга ўтган. Қидирув яна 10 кун давом этади.

Юқори Чирчиқда уй ёниб кетди

Ёнғин ўчириш экипажлари ёнғин жойига соат 16:29 да етиб бориб, аланга соат 16:37да ўраб олинган ва соат 16:47 да тўлиқ ўчирилган.

Намойишчилар Бангладеш собиқ бош вазирининг уйини ёқиб юборишди

Facebookда жонли эфирга чиққан Хасина ҳужумни қоралади ва “адолат” талаб қилди.

Британия банкротлик ёқасида

Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.

USAID ходимлари сони 34 баробарга қисқартирилади

Улар Трамп маъмуриятини судга беришмоқда.

АҚШ Исроилга "барча бомбаларнинг онаси"ни берди

Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф Исроилга ядровий бўлмаган энг кучли тизимлардан бирини етказиб беришларини маълум қилди.

Тайван 2029 йилда «сунъий интеллект ороли»га айланиши кутиляпти

Дастурдан мақсад — Тайванни «сунъий интеллект ороли»га айлантириш.

Нетаньяху Трампга Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилгани учун раҳмат айтди

"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.

Саудия Арабистони Трампнинг илтимосига қарамай, нефт нархларини кескин оширди

Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.

Сирдарё прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори билан ушланди

Ундан 300 дона “Зардекс” ашёвий далил сифатида олинган.

Украинанинг янги қарши ҳужуми ҳақида ҳозиргача нима маълум?

Украина Қуролли кучлари яна Курск вилоятига "қонли ҳужум"га ўтди.

Конгода қамоқдан қочган жиноятчилар 160 дан ортиқ аёлга зўравонлик қилиб, уларни тириклай ёқиб юборди

БМТнинг маълум қилишича, тахминан 165-167 нафар аёлга жинсий зўравонлик қилинган.

Аргентина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этишда АҚШга эргашади

Қарор Президент Доналд Трамп ўзининг иккинчи муддатининг биринчи кунида Қўшма Штатлар БМТ соғлиқни сақлаш органидан чиқишини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилинди.

Собиқ мэрнинг аянчли ўлими

Набира ўзининг бобоси ва бувисини пул учун шафқатсизлик билан ўлдирди: жасадлар бир ой бочкада ётди, у эса машиналар ва қимматли буюмларни сотди.

Фаластинликларни мажбуран кўчириш этник тозалаш ҳисобланади

Ал-Жазира хабар берганидек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни фаластинликларнинг мажбуран кўчирилиши этник тозалаш ва халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлигини айтди.

Трампнинг ғазоликларни кўчириш ғояси уни импичмент хавфи остида қолдирди

АҚШнинг Техас штати Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Эл Грин Ғазо секторини назоратга олиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Трамп ўзининг жиноий режаси ҳаммага ёқишини даъво қилмоқда

Қаршиликларга қарамай, Трамп Ғазо режаси "ҳаммага ёқишини" таъкидламоқда.

АҚШ Хитой яқинидаги муҳим шартномавий иттифоқчисини яширинча қуроллантирмоқда

АҚШ ҳукумати ўтган ойда Хитой ва Шимолий Корея томонидан таҳдидларга дуч келаётган Шарқий Осиёдаги хавфсизлик шартномаси бўйича иттифоқчиси Японияга учта йирик қурол сотишни маъқуллади.