Хоразмдаги туғуруқхонада фарзандини дунёга келтирган 24 ёшли аёл вафот этди

Хоразмдаги туғуруқхонада фарзандини дунёга келтирган 24 ёшли аёл вафот этди

Ижтимоий тармоқларда аёлнинг шифокорлар айби билан вафот этганлиги ҳақида мурожаатлар тарқалди. Ҳолат бўйича Хоразм вилояти прокуратураси расмий маълумот тақдим этди.

Аниқланишича, 2022 йил 12 сентябрь куни Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ комплексида туманнинг Ширинқўнғирот қишлоғи, “Очанқалъа” маҳалласида яшаган 1998 йилда туғилган фуқаро Г.Б. қиз жинсли чақалоқ туққан ва туғуруқдан кейин Г.Б.да қон кетиш кузатилгач, унда бачадон ортиғи билан олиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Жарроҳлик амалиётидан кейин Г.Б. 13 сентябрь куни РШТЁИМ Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай 14 сентябрь куни филиалнинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Фуқаро Г.Б.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси ҳамда унга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш юзасидан комиссиявий суд-тиббий экспертизаси, шунингдек Г.Б.нинг вафоти бўйича шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!