Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Урганч шаҳридаги «Сахара» кафеси олдида шу кафеда ишловчи бир гуруҳ қизлар ярим-ялонғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур видео тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.
Шунингдек, вилояти ИИБ суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Аввалроқ Хоразмда қизларни бошқа вилоятларга фоҳишалик учун сотган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.