Айни вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан "Қорадори - 2020” тадбирлари ўтказилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори - 2020” кенг қамровли тезкор тадбири давомида Гурлан тумани Шоликор қишлоғидан ўтувчи йўл бўйида тўхтаб турган “Ласетти” русумли автомашина холислар ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, автомобилнинг олд ўриндиғи остидан 997 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси топилди ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган И.М.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолат бўйича вилоят божхоначилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир давом эттирилди.
Натижада, Тупроқалъа туманида “Тошкент-Урганч” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли, юк автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро C.Ш ёнлари кўздан кечирилганида, 1 дона оқ рангли целлофан пакетга ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли, жами оғирлиги 185,49 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.