Урганч туманида газ таъминоти корхонаси фойдасига йирик миқдордаги маблағ ундирилди. Қарийб 2,2 миллиард сўмлик қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келган корхона ҳисобрақамларига нисбатан мажбурий чоралар кўрилди.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, «Жайхун йўллардан мунтазам фойдаланиш» корхонаси «Ҳудудгазтаъминот» АЖ олдида юзага келган 2,2 миллиард сўмлик дебитор қарздорлигини тўлаши белгиланган эди. Бироқ, корхона раҳбарияти томонидан мазкур мажбурият белгиланган муддатларда бажарилмади.
Ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) Урганч тумани бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочиси А.Бектасов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Дастлаб, қарздор корхона раҳбари билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун қонуний муддат берилди. Бироқ, огоҳлантиришлар самарасиз якунлангач, бюро ходимлари қатъий чоралар кўришга мажбур бўлди.
Мажбурий ижро доирасида «Жайхун йўллардан мунтазам фойдаланиш» корхонасининг барча банк ҳисобрақамларига банд солинди, шунингдек, корхона тасарруфидаги мол-мулклар хатловга олинди.
Кўрилган тезкор ва қатъий чоралар натижасида қарздор корхона ниҳоят 2,2 миллиард сўмлик газ учун бўлган қарздорликни тўлиқ қоплашга эришди. Маблағлар белгиланган тартибда ундирувчи — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳисобига ўтказиб берилди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.