Исроил “Глобал Сумуд флотилияси”га қарши санкциялар жорий қилди
Исроил Фаластинни қўллаб-қувватловчи “Global Sumud флотилияси” учун маблағ йиғиш кампаниясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исроил Кац The Times of Israel нашрига таяниб маълум қилди.
Исроил расмийлари бу ташаббусни ҲАМАС томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда гуманитар миссия ниқоби остида ташкил этилган деб ҳисоблайди.
“Global Sumud флотилияси” — фуқаролар ташаббуси бўлиб, унинг мақсади Ғазо секторига денгиз блокадасини бузиш ва гуманитар ёрдам етказишдан иборат. Исроил ва Миср бу блокадани ҲАМАСга қурол киришини тўхтатиш учун қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Исроил вазирининг айтишича, санкциялар асосан молиялаштириш манбаларини тўхтатишга қаратилган. Унинг таъкидлашича, бу чекловлар “террористик ташкилотни қўллаб-қувватлашдан донорларни тийиш” учун жорий этилган.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда ҳам фаоллар Ғазога гуманитар ёрдам етказишга уринган, бироқ Исроил ҳарбий-денгиз кучлари флотилияни тўхтатган. Бу йил эса ҳаракат 100 та кема ва тахминан 1000 иштирокчи билан катта кўламда ташкил этилган. Флотилия яқин кунларда минтақага етиб бориши кутилмоқда, Исроил эса уни тўхтатишни давом эттиришини билдирган.
