Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда. The Lawyer нашрининг таҳлилий мақоласига кўра, «Манчестер Сити»га қарши очилган 115 та молиявий қоидабузарлик иши бўйича якуний қарор айнан мавсумнинг ҳал қилувчи палласида эълон қилиниши мумкин.
Агар мустақил трибунал «шаҳарликларни» тизимли қоидабузарликларда айбдор деб топса, жамоадан жорий мавсум учун очколар олиб ташланиши эҳтимоли бор. Бундай ҳолатда, ҳатто «Манчестер Сити» турнир жадвалида биринчи ўринни эгалласа ҳам, чемпионлик кубоги иккинчи ўриндаги «Арсенал»га ўтиб кетиши мумкин.
«Ингилиз футболи ҳозирда ўта ноқулай вазиятга дуч келмоқда: клуб чемпионликни нишонлаётган бир пайтда, трибунал уни кўп йиллик қоидабузарликларда айбдор деб топиши мумкин. Бу АПЛ раҳбарияти учун ҳақиқий «даҳшатли туш»га айланди. Музокараларнинг махфийлиги ва жараённинг чўзилаётгани турли миш-мишларни кўпайтирмоқда», — дейилади нашр мақоласида.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.