Президент Трамп матбуот анжумани давомида журналистнинг икки урушдан қайси бири тезроқ тугаши ҳақидаги саволига жавоб бераётиб, катта эҳтимол билан Эрон ва Украинани адаштириб юборди.
"Билмайман. Балки муддатлар бир хил бўлар. Украина... ҳарбий нуқтаи назардан улар мағлубиятга учради. Сиз буни фейк оммавий ахборот воситаларидан эшитмайсиз, лекин ҳарбий жиҳатдан... Флот... 159 та кема — ва уларнинг барчаси ҳозир сув остида", – дейди АҚШ президенти.
Бир ҳафта олдин Трамп АҚШ ҳарбийлари Эроннинг 159 та кемасини чўктирганини айтган эди. Шу сабабли контекстдан келиб чиқилса, президент Украинани эмас, балки Эроннинг ҳарбий мағлубиятини назарда тутгани кўриниб турибди.
Матбуот анжуманидан кўп ўтмай, Украина Мудофаа кучлари офицери ва Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳузуридаги Дезинформацияга қарши курашиш маркази раҳбари Андрей Коваленко ҳам бунга муносабат билдирди.
"Трамп 159 та чўктирилган кема ва урушдаги мағлубият ҳақида гапирганда Украина ва Эронни адаштириб юборди. Буни аниқлаштириб олиш муҳим", — деди Коваленко.
CNN телекомпанияси ҳам Трамп ҳарбий мағлубият ҳақида гапирганда, катта эҳтимол билан мамлакат номини нотўғри айтганини қайд этди. Оқ уй ҳозирча Трампнинг бу сўзлари бўйича қўшимча изоҳ бергани йўқ.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш бўйича жиноий ишда фигурантга айланганини билдирди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.