Хоразм ва Қашқадарёнинг кўпгина ҳудудлари "свет"сиз қолди

Хоразм ва Қашқадарёнинг кўпгина ҳудудлари "свет"сиз қолди

Пайшанба куни, тахминан соат 15:00 дан Хоразм вилоятининг кўплаб ҳудудларида, шу жумладан Урганчнинг маъмурий марказида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилди. Ўқувчиларнинг «Газета.uz»га маълум қилишига кўра, соат 23:00 да ҳам одамлар электр энергиясиз бўлган.

Хоразм ҳудудий электр тармоқлари АЖ ўзининг Telegram-каналида узилишлар қийин об-ҳаво шароити билан боғлиқлиги ҳақида хабар қилган. Вилоятда қор ёғиб, кучли шамол кузатилган.

Юзага келган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун барча ходимлар жалб қилиниб тезкор ишлар ташкиллаштирилган, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг бир қанча ҳудудларида ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!