Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари хавфсиз ва муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари сешанба куни «Дяоюйтай» давлат қароргоҳида ХХР раиси Си Цзиньпин билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
«Хитой томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар хавфсиз ва муваффақиятли ўйинлар ўтказилишини таъминлайди – бу ажойиб воқеа бўлиб, унда бутун дунёдан спортчилар Пекинга келади», — дея Томас Бах сўзларини келтирган Хитой ТИВ.
ХОҚ раҳбарининг маълум қилишича, баъзи давлатлар биринчи марта қишки Олимпия ўйинларига спортчиларни юбормоқда ва бу «халқаро ҳамжамият Пекин-2022 ўйинларини кенг қўллаб-қувватлаётганини тўлиқ кўрсатмоқда».
Хитой раиси Си Цзиньпин Қишки Олимпия ўйинларида 90 га яқин мамлакат ва минтақадан 3000 га яқин спортчи иштирок этишини айтди. «Биз, манфаатдор томонлар, иштирокчилар ва Хитой аҳолисининг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини кафолатлай олишимизга ишончимиз комил», — дея Си Цзиньпин сўзларидан иқтибос келтирган Хитой ТИВ.
«Спортчиларни биринчи ўринга қўйган Хитой Ўйинларни ишончли жиҳозлар ва дастурий таъминот, жумладан, ўтказиладиган жойлар билан таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда», — деди Хитой раиси.
Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Пекин Олимпиадаси «пандемиядан кейин биринчи марта режалаштирилганидек ўтказиладиган глобал спорт тадбиридир». Унинг қўшимча қилишича, Пекин ўйинларидан мақсад «300 миллион кишини қишки спорт турларига жалб этиш». «Бу тасаввур ҳақиқатга айланди. Ўйинлар Хитойда қишки спорт турлари билан боғлиқ соҳаларнинг ривожланишини рағбатлантирди». XXIV қишки Олимпиада ўйинлари Пекинда 4-20 феврал оралиғида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.