Хоинона давлат тўнтаришига уриниш
2016 йил 15 июль кечаси Туркияда демократик йўл билан сайланган ҳукуматни ағдаришга қаратилган хоинона давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилди. Фатҳуллоҳчи террор ташкилотининг тўнтариш ташаббуси Истанбулдаги кўприкларнинг ёпилиши ва танкларнинг кўчаларга кириши билан бошланди.
Кўплаб давлат муассаса ва ташкилотлари, бошда Туркия Буюк Миллат Мажлиси, Президент мажмуаси ва Анқара вилояти Хавфсизлик бошқармаси бомбардимон қилинди. Тез орада бу воқеаларнинг алоҳида ҳодиса эмас, балки мувофиқлаштирилган ҳужум эканлиги маълум бўлди.
Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти (ФEТÖ), ҳурматли Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғонга суиқасд уюштириш мақсадида ҳужум қилди. Президентимизнинг миллий телевидение орқали қилган чақириғидан сўнг халқимиз ўз демократиясини ҳимоя қилиш учун майдонларга чиқди. Миллионлаб фуқароларимиз тун бўйи давлат тўнтаришини режалаштирган террор ташкилотига қарши курашди.
16 июль тонгида Турк Қуролли Кучлари, Хавфсизлик Бошбошқармаси ва ўз демократиясини ҳимоя қилган халқимизнинг саъй-ҳаракатлари билан хиёнаткорона тўнтариш ташаббуси бостирилди ва тўнтариш ташаббускорлари қўлга олинди. Ҳарбий ва ноҳарбий аҳолидан жами 252 ватандошимиз шаҳид бўлди, 2740 фуқаромиз эса жароҳатланди. 15 июль кечаси Махсус кучлар қўмондонлигини ҳимоя қилиш учун жони эвазига қаршилик кўрсатган ва тўнтаришнинг асосий жамоаси таркибида бўлган генерални таъсирсиз ҳолга келтирган шаҳид Ўмер Ҳалисдемир каби қаҳрамонлар тўнтарувчиларга қарши тўсиқ бўлди. Фуқароларимиз ёпилган Бўғоз кўпригида ҳаётларини хавф остига қўйиб, уларнинг жонига қасд қилишга уринган давлат тўнтарувчиларини зарарсизлантиришга муваффақ бўлди. Бу халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, азму шижоати синовдан ўтган тарихий лаҳзалардан биридир.
Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уринишнинг дастлабки дақиқалариданоқ тартибни ўрнатиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш чораларини кўрди. Бу жараёнда Президентимиз ва ҳукумат вакилларининг баёнотларига кўра тўнтариш ташаббусининг, қўмондонлик тузилмасининг назоратидан ташқарида - Турк Қуролли кучлари ичига кириб келган ноқонуний бир гуруҳ томонидан амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Тўнтариш ташаббуси ортида ФEТÖ ташкилоти тургани аниқланди. АҚШда истиқомат қилувчи ташкилот раҳбари бу хиёнатни давлат ичидаги параллель тузилмаси ёрдамида амалга оширгани маълум бўлди.
Ғалаба нафақат Туркияда, балки бутун дунёда демократия тарихидаги энг шарафли қаршилик кўрсатишлардан бири сифатида қайд этилди.
Бугун ҳам курашини давом эттираётган Туркия, айниқса, чет элда яширинган қочқинлар ва ФEТÖ етакчиларининг экстрадиция қилиниши мавзусида дўст ва иттифоқдош давлатлардан бирдамлик кутмоқда. Халқаро ҳамжамиятда Туркияни қўллаб-қувватлаган ва бирдам бўлган давлатлар кўп бўлса-да, тўнтариш ташаббусига баъзи иттифоқчиларимизнинг жавоби етарли бўлмади.
Бу давлатларнинг оммавий ахборот воситаларида давлат тўнтаришига уринишнинг ёритилиши ҳам Туркия давлатини қаноатлантирадиган даражада бўлмади. Халқаро масъулиятли Ғарб оммавий ахборот воситалари 15 июль кечаси содир бўлган воқеани соддалаштиришга ҳаракат қилди. Мамлакатимиз демократиясини нишонга олган қонли тўнтариш ташаббусини «икки томон ўртасидаги тўқнашув» шаклидаги ҳаққоний бўлмаган ибора билан хабар қилдилар.
15 июлдаги хоинона давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Пенсилванияда уя қурган ташкилот раҳбарини экстрадиция қилиш учун кўплаб уринишларга қарамай, иттифоқдошимиз АҚШдан ижобий жавоб ололмадик. Демократиямизга раҳна солгувчи таҳдид бор пайтда бундай позиция эгаллаш биз учун афсусланарли бўлди.
Биз биламизки, ФEТÖ иттифоқдош давлатларимиз билан бир қаторда кенг миқёсдаги минтақаларда фаолиятини давом эттирмоқда. Нафақат Туркия, балки унинг чегараларидаги барча давлатларнинг хавфсизлигига таҳдид солаётган бу террор ташкилотига қарши ҳар соҳада курашни давом эттирамиз.
Хоинона тўнтариш ташаббусидан кейин демократик ташкилотларини янада мустаҳкамлаган давлат сифатидафуқароларимизнинг ҳаётини ва мамлакатимиз мустақиллигиниҳар соҳада нишонга олган террор ташкилотига қарши курашнидавом эттирамиз.
Ўша қонли кечада жонини фидо қилган фуқароларимиз хотирасиниТуркиянинг мустақиллиги ва истиқболини ҳимоя қилган ҳолдашарафлашда давом этамиз.
Проф. Док. Фаҳреттин Альтун,
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси бошлиғи