Ходимларини доимий прописка қила оладиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Ходимларини доимий прописка қила оладиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Ўзбекистонда яна бир ташкилот раҳбари ходимини прописка қилиш учун илтимоснома кирита оладиган бўлди.

2020 йил 17 февралда Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, эндиликда раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам киритилди, дея хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!