Хизр алайҳиссалом Риштонда дафн этилганми?

A A A
Хизр алайҳиссалом Риштонда дафн этилганми?

Юртимизда ички туризмни ривожлантириш орқали ҳудудларнинг ободлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятининг Риштон тумани Бўстон маҳалласи ҳудудида жойлашган Хизрбува зиёратгоҳи ҳам йилнинг тўрт фаслида республикамизнинг турли минтақалари, ҳатто, қўшни давлатлардан келган дуоталаблар билан гавжум.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу ерга Хизр алайҳиссалом дафн этилган. Зиёратчилар сонининг кескин ошганига 15-20 йилча бўлди. Бунинг натижасида ўтган вақт мобайнида ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди. Маҳаллада кулолчилик ва бошқа миллий ҳунармандчилик устахоналари, ҳашаматли дўконлар қад ростлади. Зиёратгоҳ атрофида миллий ўйинлар кураш, дор намойиши бошланади. Аҳолининг даромадлари ошиб, бугун йиғинда кам таъминланган оиланинг ўзи қолмади. Маҳалла борган сари ободлашиб, кичик шаҳарча кўринишини олмоқда.

Танганинг иккинчи томони

Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор. Муқаддас динимизда сеҳргарлик, фол очиш катта гуноҳ ҳисобланади. Зиёратгоҳда эса айнан шу каби амаллар бажарилмоқда. Бу ерда башоратчилик , қўрғошин эритиб қандайдир жоду қилиш, бошқа сеҳргарлик хизматларини жорий этган компания лар фаолияти йўлга қўйилди. Албатта, бунинг учун яхшигина назр ҳам ундирилади.

Хизрбува зиёратгоҳи маҳаллий аҳоли энг кўп борадиган масканлардан бири, дейди Боғдод туманидан меҳнат фахрийси Меҳринисо Холмирзаева. Одамларнинг Ҳизр алайҳиссаломга бўлган ихлосидан бир гуруҳ фирибгарлар даромад орттириш мақсадида фойдаланишаётгани аянчли ҳолат. Чеккадан бир фолбинни кузатдим. Ярим соатда 3 нафар мижоздан 100 минг сўмдан ортиқ пул ишлаб олди. Бундан ташқари, у мижозларга фол учун зарур, дея, бало-қазони бартараф қиладиган нарсалар харид қилишни буюриб, шерикларининг ҳам бойишига кўмаклашиб юборди.

Ҳақиқатан ҳам, Хизр назар солганми?

Зиёратгоҳ қачон барпо этилгани тўғрисида маҳаллий ривоятлар, илмий манбаларда бирор эслатма йўқ. Масканнинг хислатлари билан боғлиқ эл оғзидаги аксарият фикрларнинг тарихи 30-40 йилдан нарига ўтмайди. Аммо ҳудудда истиқомат қиладиган зиёлилар зиёратгоҳ қадимдан мавжуд бўлганини таъкидлашади.

Ёшим олтмишдан ошган, дейди Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Адҳамжон Собиров. Эсимни таниганимдан буён шу ерда Хизр бобонинг мақбараси борлиги тўғрисида ривоятларни эшитиб келаман. Тўғри, бу ривоятлар фақат маҳаллий аҳоли орасида тарқалганди. Шоҳимардон пирим ва бошқа чегараларимиздан ташқаридаги зиёратгоҳларга бориш оғирлашгач, масканнинг машҳурлиги ошиб кетди. Илгари мақбара бир туп сада дарахти остидаги супа тарзида бўларди. Ўшанда ҳам маҳаллий аҳоли, аёллар шу ердан фарзанд, турмуш ўртоқларининг ишларини юргизишни сўраб келишган. Маҳалламиздаги 60 та хонадонда оилавий тадбиркорлик асосида бежирим миллий кулолчилик буюмлари, эсдаликлар, ҳайкалчалар ясалади. Умуман аҳолининг учдан икки қисмининг рўзғори Хизр бобо зиёратгоҳи туфайли бут. Ўтган йили Республика ишчи гуруҳи келиб ҳудудимиздаги аҳволни ўрганди. Бу ердаги тадбиркорларга қулайроқ шароитлар яратиб бериш борасида таклиф ва тавсиялар беришди. Натижада маҳалламиз Обод қишлоқ дастурига киритилиб, катта таъмир ишлари олиб борилди. Жумладан, зиёратчилар кўплигидан йўлларимизда тирбандлик кузатилаётганди. Катта кўчанинг кенглиги 47 метргача кенгайтирилди. Ички йўллар тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Тоза ичимлик суви тортиб келинди. Барча симёғочлар, электр симлари, трансформаторлар алмаштирилди. Дўкондорлар дўкон ва устахоналарни икки қаватли қилиб қайта қуриш, биноларни миллий меъморчилик анъаналарига мослаштириш учун кредит олдилар. Ҳудудимизга, ростдан ҳам, Хизр назар қилганининг исботи шу эмасми?

Уламолар нима дейди?

Диний уламолар Хизр алайҳиссаломнинг бу ерда дафн этилгани тўғрисида бирор-бир манба йўқлигини таъкидлашади. Мазкур мақбара атрофидаги сеҳргарлик билан боғлиқ воқеаларни катта гуноҳ, диний саводсизлик ва фириб йўли билан даромад қилиш деб ҳисоблашади.

Тўғрисини айтганда, ушбу жамоани гуноҳдан қайтаришга уринишлар кўп бўлди, дейди Риштон тумани имом-хатиби ноиби Бозоржон қори Мамажонов. Деярли ҳар жума намозида шу мавзу кўтарилади. Аммо лўттибозларга ихлос қилаётганлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу ерга келаётганларнинг сон-саноғи йўқ. Одам кўплигидан йўлларда қадам босишга жой қолмайди. Маҳаллий аҳоли бу жойни Барака мозор деб атайди. Гўёки зиёратчиларнинг касб-корига, рўзғорига барака кирармиш. Кейинги пайтларда қўшни вилоятлар, республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам одамлар келиб, гўёки омад тумори ясатишяпти, қўрғошин қуйдириб фол очириш япти. Тупроғидан хасталик бор жойларга суртиш шифобахш деб ҳисоблашяпти. Қандайдир дуони пичирлаб ўқиб, пиёлага эритилган қўрғошин қуйиб қилинадиган башорат ларга одамлар ишониш япти. Мақбаранинг диний-маданий ёки тарихий аҳамияти тўғрисида бирор нарса айтолмайман. Диний манбаларда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Бизнингча, дуоталаблар ишлари ривожини Яратганнинг ўзидан сўрагани, савобли амалларни кўпроқ бажаргани Аллоҳга хуш келарди.

Manba: mahalladosh.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Америка самолётлари Сурия осмонига оловли бомбаларни ташлади

Бу ҳақда Сурия телеканали хабар бермоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.