Хивада "Eco-schools Uzbekistan" лойиҳасининг асосий рамзи бўлган Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди. Лойиҳанинг миллий оператори — "Zamin" фонди томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра, 30 та мактаб дастурнинг энг яхши иштирокчиси деб топилди ва экологик таълим соҳасида халқаро эътирофга сазовор бўлди.
Зироат Мирзиёева болаларни муносиб мукофот билан самимий табриклаб, эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмасликни тилади ва шундай деди:
"Барча синов ва қийинчиликларга қарамай олдинга интилиш фақатгина матонатли ҳамда ўз она юртига чин муҳаббати бор инсонларнинг қўлидан келади. Мен фахр билан айтаманки, бу хислатлар ҳар бирингизда мужассам! Сизлар табиатнинг чинакам ҳимоячиларисиз ва саъй-ҳаракатларингиз бизни БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш сари яқинлаштирмоқда".
Байрамда халқаро тоифадаги ошпаз ва диетолог-нутрициолог экомактаб ўқувчилари учун мувозанатли овқатланиш асослари ва соғлом таомланиш одатларини шакллантириш бўйича маҳорат дарслари ўтказди. Мавзу давомида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мактаб ўқувчилари, бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда ошхона ва буфет ходимлари учун тўғри овқатланиш бўйича услубий қўлланмалар тақдим этилди. Ушбу қўлланмалар барча умумтаълим муассасаларида ўтказиладиган республика тренингларига асос бўлади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.