Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар тоифаси кенгайтирилади
“Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–69-сон, 27.04.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан 18 ва ундан катта ёшдаги чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдорида ҳар ойда парваришлаш нафақаси берилади.
🏛 Ногиронлиги бўлган шахслар учун “Мурувват” интернат уйлари ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ғамхўрлик” марказлари этиб қайта номланади.
📁 Агентлик ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилади.
🗒 2026 йил 1 майдан “Ғамхўрлик” марказларига қуйидаги тоифадаги шахслар қабул қилинади:
🔹 Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига мувофиқ жойлаштирилиши белгиланган ногиронлиги бўлган болалар;
🔹 оила аъзолари, шунингдек, яқин қариндошлари мавжуд бўлмаган ва ўз эгалигида тураржойга эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз ҳолатдаги тураржойда яшаётган ўзгалар парваришига муҳтож руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 юқоридаги тоифага кирмайдиган руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
📜 “Ғамхўрлик” марказларида ижтимоий хизмат кўрсатишнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилади:
🔸 руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ёндашув асосида спорт, ижодий, эрготерапия меҳнат ва ижтимоий-маънавий терапияга жалб этиш орқали реабилитация қилинади;
🔸 руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларни мустақил ҳаётга тайёрлашга қаратилган “Мураббий кузатувида” мустақил яшаш хизмати йўлга қўйилади.
