❗️Бойсундаги ҳолат бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида нефт аралаш суюқлик дарёга оқиб кетиши ортидан зарар миқдори аниқланди.
Кучли ёғингарчиликлар натижасида 1,2 тонна нефт маҳсулоти “Хонгаронсой”га тушиб кетган. Ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар учун 8,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлови белгиланган.
Ҳозирда ҳолат бартараф этилган, сув тозаланган.
⚖️ Барча материаллар якунда ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга тақдим этилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
