Ҳиндистонлик бизнесмен Мукеш Амбанининг ўғли Анант Амбани Колумбия расмийлари эвтаназия қилишни режалаштираётган 80 та бегемотни олиб кетишни таклиф қилди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди. Ушбу ҳайвонлар бир вақтлар наркобарон Пабло Эскобарнинг шахсий ҳайвонот боғи учун Африкадан олиб келинган.
Маълум қилинишича, Анант Амбани Колумбия ҳукуматига мурожаат қилиб, бегемотларни йўқ қилиш режасини бекор қилишни сўраган ва уларни Ҳиндистоннинг ғарбий қисмидаги Vantara ҳайвонот боғига кўчиришни таклиф этган. У ветеринар назорати остида ҳайвонларни кўчириш ва улар учун махсус табиий муҳит яратишга тайёрлигини билдирган.
“Бу бегемотлар онгли мавжудотлардир ва агар бизда уларни хавфсиз ва инсоний йўл билан қутқариш имкони бўлса, ҳаракат қилишимиз керак”, — деди Анант Амбани.
Маълумот учун, 1980-йилларда Пабло Эскобар Колумбия марказидаги шахсий боғига бир жуфт бегемот олиб келган. 1993-йили унинг ўлимидан кейин ҳайвонлар ёввойи табиатга чиқиб кетган ва назоратсиз кўпайиб, маҳаллий аҳолига ҳам хавф туғдира бошлаган. Колумбияда табиий душманлари бўлмаган ушбу бегемотлар инвазив тур сифатида баҳоланмоқда ва расмийлар уларнинг қарийб 100 тасини йўқ қилиш режасини маъқуллаган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.