BBC мухбири маълумотига кўра, Польша томонидан россиялик археолог Александр Бутягиннинг Беларусьга топширилиши Украинада камида тушунмовчилик билан қабул қилинмоқда. Польшада эса бу воқеа деярли эътиборсиз қолган — бу ерда асосий эътибор бошқа янгиликка қаратилган.
Гап шундаки, Беларусь қамоғида бўлган машҳур журналист ва жамоат арбоби Андрей Почобут озод этилди. У Польша жамоатчилиги учун рамзий шахсга айланган эди — 2021 йилдан бери сиёсий сабаблар билан қамалгани айтилган.
Почобут йиллар давомида Польшада энг машҳур сиёсий маҳбуслардан бирига айланди. Унинг тақдири халқаро даражада кўтарилган, Польша расмийлари уни озод қилиш масаласини доимий равишда муҳокама қилиб келган. Ҳатто мамлакат президенти Кароль Навроцкий унга давлатнинг энг олий мукофотларидан бири — Оқ бурғун орденини бериш тўғрисида фармон имзолаган.
Шу боис, Польша жамиятида бу алмашинув катта қувонч билан кутиб олинди. Украинада эса вазият бошқача баҳоланмоқда. Киевда Бутягинни айнан Украинага экстрадиция қилиш режалаштирилгани, у эҳтимолий алмашинув фондига киритилиши мумкинлиги ҳақида саволлар туғилмоқда.
Айни пайтда асосий савол — Украина бу “мураккаб дипломатик ўйин”дан хабардор бўлганми ёки йўқ. Польша томони эса бу масалага унчалик эътибор қаратмаяпти: бугун улар учун асосий воқеа — Андрей Почобутнинг озодликка чиққани ҳисобланади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.