XIV Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросими бўлиб ўтди

XIV Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросими бўлиб ўтди

XIV Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросимида хам анъаналарга мувофиқ машҳурлар қизил йўлакдан ўтдилар, деб хабар берди Даракчи.

Сўнг хориждан келган фахрий меҳмонлар махсус мукофот билан тақдирланди. Улар япониялик ижодкор Такеши Китано ва Кшиштоф Занусси.

Ижодкорлар "Жаҳон кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун" номинациясида совриндор бўлди.

Шунингдек кинофестиваль доирасида ўтказилган "Кино 5кунда" халқаро танлови ғолиблари кинофестивалнинг ёпилиш маросимида эълон қилинди

Унга кура:

1-ўрин: Темур Муродов бошчилигидаги ижодий гуруҳ "Касета" қисқа метражли филми учун 15 минг АҚШ доллари пул мукофоти (Ўзбекистон)

2-ўрин: Нариман Тактакулова ва унинг ижодий жамоаси "Тупроқ" қисқа метражли филми учун 10 минг АҚШ доллари пул мукофоти (Қирғизистон)

3-ўрин: Феликс Калменсон ва унинг ижодий жамоаси "Қуёш учун қўшиқ" фильми учун 7 минг АҚШ доллари пул мукофоти (Канада).

Маълумот учун: танлов дастурида 1500 нафардан ортиқ ёш киноижодкорлар, дунёнинг 19 етакчи кино мактаби вакиллари иштирок этди.

Шундан сўнг Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов XIV Тошкент халқаро кинофестивалини расман ёпиқ деб эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!