Хитойдаги сув тошқинлари фермерларга қимматга тушди

Хитойдаги сув тошқинлари фермерларга қимматга тушди

Хитойнинг Фуцзян провинциясидаги сув тошқинлари туфайли 35 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Айрим дарёларда сув сатҳи деярли тўрт метргача кўтарилиб, критик даражадан ошиб кетди.

Табиий офатга кучли ёмғир сабаб бўлган, бунинг натижасида сув шаҳар кўчаларига ёйилган. Йўллар, уйлар ва кўприклар сув остида қолган.

Шунингдек, 12 мингдан ортиқ ҳосил сув остида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, фермерлар 225 миллион доллар зарар кўрган.

Умуман олганда, Хитойнинг жануби-шарқидаги табиий офатдан 200 мингга яқин одам жабрланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!