Хитойдаги шаҳарлардан бири карантинга ёпилди

Хитойдаги шаҳарлардан бири карантинга ёпилди

Хитой ҳукумати коронавирус билан боғлиқ иккита ҳолат аниқлангани туфайли Манчжурия шаҳрида қатъий карантин чораларини жорий этди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Режали текширув вақтида корхоналардан бирининг икки нафар ходимида инфекция аниқланган.

Хабар қилинишича, аҳолиси 250 мингга яқин бўлган шаҳарда оммавий йиғинлар ўтказиш тақиқланган. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган масканлар ёпилган.

Бундан ташқари, Манчжурия шаҳрининг барча аҳолиси текширувдан ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!