Владимир Зеленский Россия қўшинларини “Пасха сулҳи”ни бузишда айблади ва бунга тегишли жавоб берилишини ваъда қилди.
"Россия ҳарбийлари эълон қилинган сулҳга риоя қилмаяпти ва Украина Қуролли кучлари позицияларига ҳужум қилишда давом этмоқда", — деб ёзди Украина президенти Теlegram-каналида.
Зеленскийнинг маълум қилишича, якшанба тонгида фронтнинг турли йўналишларида россияликлар томонидан 59 та ўқ узиш ҳолати ва 5 та ҳужум ҳаракати қайд этилган.
"Бизнинг аскарларимиз ҳамма жойда душман бу жанговар вазиятда қандай муносабатга лойиқ бўлса, шундай жавоб беришмоқда. Украина бундан кейин ҳам мувофиқ ҳаракат қилади", – дея таъкидлади Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, шанба куни кечқурун Украина Қуролли Кучлари Россия томонидан 387 та ўқ узиш ва 19 та ҳужум ҳаракатини қайд этган.
"Умуман олганда, Пасха тонгида шуни айтишимиз мумкинки, Россия армияси ўт очишни тўхтатгандек умумий таассурот уйғотишга ҳаракат қилмоқда, бироқ айрим жойларда ҳужум қилиш ва Украинага талафот етказишга уринишларни тўхтатмаяпти",– дея хулоса қилди Украина президенти.
Шу билан бирга, Зеленский Россияни оташкесимга риоя қилишга чақирди ва Киевнинг сулҳни Пасхадан кейинги 30 кун давомида ҳам узайтириш таклифини яна бир бор тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 19 апрел куни Россия президенти Владимир Путин 19 апрел куни соат 18:00 дан 21 апрел 00:00 гача Пасха муносабати билан сулҳ эълон қилган эди. Кремл матбуот хизмати хабар беришича, бу 30 соатлик давр мобайнида Россия қўшинларига барча жанговар ҳаракатларни тўхтатиш буйруғи берилган.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.
Янги Рим папаси Лео XIV учун Украина понтифик этиб сайланишидан олдин "ҳар доим устувор бўлган" , деди Рим-католик черковининг Киэв-Житомир епархияси епископи Виталий Кривитский Обозревателга берган интервьюсида .
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Фаластин мухторияти раҳбари ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда “Россия-24” телеканали орқали маълум қилган.
Покистоннинг Ҳиндистонга қарши кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа чораси қолмади. Report хабарига кўра, бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф маълум қилган.
Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб, Ҳиндистонга қарши «Банбян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли йирик ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
Покистон “Банбян-ул-Марсус” (“Мустаҳкам девор”) номли йирик ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар бермоқда Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб.
Ҳиндистон ҳукумати армия бошлиғига кўнгилли захира кучларини, ҳудудий армияни Ҳиндистон Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.