Хитой мусулмонларга: "Ҳалол деган ёзувни ўчиринг, ҳилол ва юлдузни ҳам"

Хитой мусулмонларга: "Ҳалол деган ёзувни ўчиринг, ҳилол ва юлдузни ҳам"

Дунё ва мусулмонлар: Ҳалол деган ёзувни ўчиринг, ҳилол ва юлдузни ҳам – хитойлик мулозимлар энди ана шундай талаб билан чиқишибди. Конституциясида диний эътиқод эркинлиги таъминланган Хитойда 20 миллион мусулмон яшайди.

Бу ҳақда яқинда Британиянинг нуфузли “Рейтер“ ахборот агентлиги хабар берган.

Агентлик Хитой пойтахти Пекиндаги ҳалол дўкон ва ресторанлардаги аҳволни имкон қадар ўрганишга муваффақ бўлган.

Ўз тадқиқотлари натижасида уларнинг ўндан ортиқроғи худди шу каби буйруқ олганликларини аниқлаган. Масъуллар бунинг “ёт маданият эканини айтиб, кўпроқ Хитойникини қўллаш керакли“гини буюришган.

Расмий Пекин 2016 йилдан бошлаб худди шу каби сиёсатга ўтган.

Бундан аввал эътиборини бутун Хитой бўйлаб масжидларнинг гумбазларига қаратган. Гумбазларнинг буддавийча пагодалар билан алмаштирилишини хоҳлаган.

“Рейтер“нинг ёзишича, Хитой бу сиёсатини мусулмонлар қатори маҳаллий насронийларга қарши ҳам юрита бошлаган.

Шинжон Уйғур мухтор бўлгасидаги 2009 йилги зўравонликлар боис, мусулмонларнинг аҳволи кўпроқ диққатни тортган. Ўша йили маҳаллий уйғурлар ва хан хитойликлар орасида қонли низолар кузатилган. Уларда ўнлаб одамлар қурбон бўлишган.

Расмий Пекин яқинда мусулмонларга мўлжалланган дунёнинг энг йирик жамлоқлар тармоғи билан ҳам халқаро миқёсда эътиборни тортган.

Қатор Ғарб давлатлари ва халқаро инсон ҳақларини сақлаш ташкилотларининг танқидлари остида қолиб кетган. Уларда бир миллионга яқин мусулмоннинг сақланиши ёки “қайта тарбиядан ўтказилаётгани“ ишонилади.

Араб ёзуви ва исломий рамзларга қарши кампания ана шу сиёсатнинг янги бир босқичи сифатида кўрилмоқда.

Расмий Пекин иддаосича, бу - мамлакатда диний экстремизмни жиловлаш учун муҳим.

Пекин ва мусулмонлар

Таом тарқатувчи “Meituan Dianping” гуруҳи рақамларига таянилса, Хитой пойтахтида камида 1000 та ҳалол дўкон ва ресторан бор.

“Рейтер“нинг ёзишича, арабча ёзув ва исломий рамзлардан воз кечиш буйруғи уларнинг барчасига берилганми-йўқми, бу саволга аниқлик кирита олишмаган.

Аммо қатор йирик дўконлардаги араб тилида битилган ҳалол ёзувининг хитойча муқобили - “qing zhen”га ўзгартирилганига гувоҳ бўлишган.

Бошқаларида эса, уларнинг шунчаки ёпишқоқ тасма ёки наклейкалар билан ёпиб ташланганини кўришган.

Хитойнинг Миллий озчиликлар ва диний масалалар бўйича қўмитаси бу хусусда шарҳ беришдан бош тортган. Фақат ҳалол дўкон ва ресторанлар билан боғлиқ буйруқнинг давлатнинг фармойиши эканини айтган.

Этник масалалар бўйича миллий комиссия мулозими эса, Хитой конституцияси барча миллий озчиликлар гуруҳларини ҳимоя қилишини айтган.

Аммо қўмитанинг давлат фармойишига оид сўзларига тўхталишни истамаган. “Жорий пайтда ҳалол тизим билан боғлиқ тартиб-қоидалар маҳаллий миқёсда бошқарилиши“ни айтган.

Бу масала юзасидан қолган барча саволлар Пекиндаги қўмитага қаратилиши кераклигини билдирган.

“Рейтер“ суҳбатлашган аксарият дўкондорлар ёзувларни алмаштирсак, алмаштирибмиз-да, деб жавоб беришган.

Айримлари бу каби ишлар ўз харидорларини гангитишини айтишган.

Манба: minbar.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!