Хитой коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун 10,3 миллиард долларга яқин маблағ сарфлади. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлигига таяниб, «РБК» хабар берди.
Идоранинг таъкидлашича, ҳукуматнинг барча даражасидаги молиявий институтлар касаллик тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун 71,8 миллиард юань ажратган. Марказий ҳукумат 17,3 миллиард юань (2,5 миллиард доллар) сарфлаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, коронавирусни юқтириб олганлар сони қарийб 35 минг кишига етган. Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси касалликка чалинганлар сонини 37 мингдан ортиқ демоқда. Вирус оқибатида вафот этганлар сони 900 кишидан ошиб кетди, 2,1 мингдан ортиқ одам даволанишга муваффақ бўлган.
Лондондаги Гигиена ва тропик касалликлар тадқиқоти мактаби олимларининг фикрича, февраль ойининг иккинчи ярмида вируснинг тарқалиши ўзининг чўққисига чиқади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адан Гебрейесус коронавирусга қарши курашда ниқоблардан оқилона фойдаланишга чақирди. Ташкилот ҳимоя воситаларига талаб 100 баравар, унинг нархи эса 20 баравар ошишини тахмин қилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.