Хитой компанияси Фарғонада йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этади

Хитой компанияси Фарғонада йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров China Xiaou Group компанияси билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, музокараларда Фарғона вилояти ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланган.

China Xiaou Group раҳбари Хуан Хе билан ўтказилган музокаралар давомида ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида 50 млн доллар инвестиция ҳисобига йиғиш, бўяш, созлаш линияларини йўлга қўйиб, йилига 60 мингта газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилиши белгиланди.

Иккинчи босқичда 350 млн доллар ва учинчи босқичда 1,1 млрд доллар инвестиция йўналтирилиб, бутловчи қисмларнинг кўпи маҳаллийлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сони 110 мингтага етказилиши кўзда тутилган. Лойиҳа 5 йил давомида тўла якунланиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!