Хитой Исроилнинг Қатар пойтахти Дохада ҲАМАС музокарачилари жойлашган бинони ҳаводан уришини кескин қоралади.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Цзян Пекиндаги брифингда шундай деди:
“Биз Исроилнинг Қатарнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий хавфсизлигини бузган ҳужумини қатъий қоралаймиз. Куч ишлатиш Яқин Шарққа тинчлик олиб келмайди, муаммоларни фақат мулоқот ва музокара йўли билан ҳал қилиш мумкин”.
Унга кўра, Исроил Г‘азода отишмани тўхтатиш бўйича музокараларни қасддан издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Хитой эса Тель-Авивни кескинликни кучайтирмасликка, балки урушни тугатиш учун конструктив қадамлар ташлашга чақирди.
Шунингдек, Лин Цзян АҚШнинг Яқин Шарқ масалаларидаги “мутлақо мувозанатсиз позицияси” минтақада кескинликнинг янада кучайишига олиб келаётганини қайд этди.
📰 Бир кун олдин Исроил Дохада ҲАМАС делегацияси жойлашган бинога ҳаво ҳужуми уюштирган эди. ХАМАС маълумотича, ҳужум натижасида ҳаракат сиёсий бюроси аъзоси Халил Ҳаййенинг ўғли, унинг тўрт нафар ҳамроҳи ва бир нафар қаторлик полициячи ҳалок бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.