Хитой ҳали Россияга жиддий ҳарбий ёрдам бермади

Хитой ҳали Россияга жиддий ҳарбий ёрдам бермади

"Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи билан боғлиқ дипломатик ёрдам кучайганига қарамай, Хитой ҳали Россияга жиддий ҳарбий ёрдам кўрсатмади", — дея таъкидлади АҚШ Давлат департаменти котиби Энтони Блинкен.

"Ҳозирги вақтда биз уларнинг бу чегарани кесиб ўтганини кўрмаяпмиз", — деди Блинкен Сенат қўмитаси томонидан Хитойнинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги саволга.

"Ўйлайманки, Хитойнинг дипломатик ёрдами, сиёсий ёрдами ва Россияга қандайдир моддий ёрдам кўрсатиши, албатта, бизнинг бу урушни тугатиш истагимизга тўғри келмайди", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ АҚШ расмийлари Хитой Россияга ўқ-дори ва қурол етказиб беришни бошлаши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.

Владимир Путин таклифи билан Москвага келган Хитой раҳбарининг Россияга ташрифи чоғида қурол-яроғ етказиб бериш масаласи очиқ муҳокама қилинмади ва унга изоҳ берилмади.

Сенатор Линдси Грэмнинг АҚШ Путинни Халқаро жиноий суд қарори асосида ҳибсга олишни талаб қиладими, деган саволига жавобан Блинкен Давлат департаменти Халқаро жиноий суд юрисдикциясини қабул қилган бошқа давлатларни ўз мажбуриятларини бажаришга ундашини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!