Иккита уч ёшли баҳайбат пандалар Бао Ли ва Цин Бао Хитой жануби-ғарбидаги Дуцзяньян шаҳридаги тадқиқот марказидан олиб кетилиб, Вашингтондаги Миллий ҳайвонот боғига жўнатилди. 23 йил давомида АҚШ пойтахтида бўлган улкан пандалар Мэй Сян ва Тянь Тянь ҳамда уларнинг болалари Сяо Цицзи 2023 йил ноябрь ойида Хитойга қайтиб келди.
Дуцзяньяндан юборилаётган пандалар тасвири CNN томонидан намойиш этилди. Ҳайвонлар Қўшма Штатларга Panda Express деб номланган махсус Boeing 777 самолётида келади, у ерда улар учун бамбук, сабзи ва маккажўхори булочкалари тайёрланади.
Июнь ойида Хитой 20 йил ичида биринчи марта АҚШга бир жуфт улкан панда юборди. Бир неча ой олдин Хитой раҳбари Си Цзиньпин Сан-Диего ҳайвонот боғига пандаларни "Хитой ва Америка халқлари ўртасидаги дўстлик элчилари сифатида" юборишни таклиф қилган эди.
Барча пандалар Хитой мулки ҳисобланади ва ижара шартномалари доирасида бошқа мамлакатларга юборилади. Қоидага кўра, улар ҳар бир ҳайвон учун 250 минг доллардан 1 миллион долларгача тўлайдилар, жами дунёда 1,6 мингта панда бор, улардан 30 га яқини Хитойдан ташқарида асирликда яшайди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.