Хави: «Реал» ҳар ҳафта ҳакамларга босим ўтказади»

Хави: «Реал» ҳар ҳафта ҳакамларга босим ўтказади»

"Барселона" бош мураббийи Хави "Реал Мадрид" ҳакамларга босим ўтказмоқда деган фикрга қўшилади.

"Улар (Реал Мадрид) ҳар ҳафта ҳакамларга босим ўтказишади. Бу фикр тўғри. Буни ҳатто кўр одам ҳам кўра олади. Сизлар (журналистлар) бу ҳақда ёзишингиз керак”, деди Хави матбуот анжуманида.

Айтиш жоизки, “Реал” мунтазам равишда ўз клуб каналида ҳакамлик қарорлари таҳлили акс эттирилган видеолавҳаларни чоп этиб боради. Шу билан бирга, Мадрид клуби ҳакамлар “Барселона”га ёрдам беряпти, деб ҳисобламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!