Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди.
Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA) 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, вольфрам бозорини ўрганиш, тартибга солиш мониторинги ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси вольфрам қазиб олиш, қайта ишлаш ва истеъмол бозорларини чуқур таҳлил қилиш, соҳага рақамли ва аналитик ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ва барқарор ечимларни илгари суриш билан шуғулланади. Бугунги кунда ITIA Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компаниялари ҳамда илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати ушбу ташкилотга қўшилиш орқали жаҳон вольфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Аъзолик эса ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг мазкур ташкилот аъзолигига қабул қилиниши Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2022 йил декабрь ойида Ингичка бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилиши ва республикада илк маротаба вольфрам таркибли техноген чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси саноат миқёсида йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб этди.
Янги технологиянинг саноатга татбиқ этилиши натижасида 2022 йилнинг август ойида Ингичка конида илк маҳсулот олинди ҳамда бу маҳсулотга халқаро сертификат берилди. 2024 йилда эса Ингичка бойитиш фабрикасининг иккинчи навбати ишга туширилди. Бугунги кунда ЎзТМК йилига 300 тонна вольфрам концентрати ишлаб чиқарилмоқда.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.
Янги Рим папаси Лео XIV учун Украина понтифик этиб сайланишидан олдин "ҳар доим устувор бўлган" , деди Рим-католик черковининг Киэв-Житомир епархияси епископи Виталий Кривитский Обозревателга берган интервьюсида .
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Фаластин мухторияти раҳбари ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда “Россия-24” телеканали орқали маълум қилган.
Покистоннинг Ҳиндистонга қарши кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа чораси қолмади. Report хабарига кўра, бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф маълум қилган.
Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб, Ҳиндистонга қарши «Банбян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли йирик ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
Покистон “Банбян-ул-Марсус” (“Мустаҳкам девор”) номли йирик ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар бермоқда Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб.
Ҳиндистон ҳукумати армия бошлиғига кўнгилли захира кучларини, ҳудудий армияни Ҳиндистон Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди.