Ханчжоу-2022: Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар 4 медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси XIX ёзги Осиё ўйинларида айни пайтгача 4 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Илк медаль академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳисобига ёзилди. Спортчилар финал дастурида марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медалини қўлга киритишди.
Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида ўзбекистонлик Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиевлар бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).