Хамзат Чимаев Рамзан Қодировга кутилмаган совға берди

Хамзат Чимаев Рамзан Қодировга кутилмаган совға берди

Яримўрта вазнда UFC жангчиси Хамзат Чимаев ватани — Чеченистонга қайтиб, республика лидери Рамзан Қодиров билан учрашди.

"Бразилиялик Гилберт Бёрнс устидан ғалаба қозонганидан сўнг "Чечен бўриси" Хамзат Чимаев она ватанига қайтиб, биринчи навбатда, менинг ҳузуримга ташриф буюрди. Енгилмас жангчимиз билан учрашувда ғалаба билан уни шахсан табриклаганимдан жуда мамнунман. Хамзат менинг спорт ва соғлом ҳаётга бефарқ эмаслигимни унутмади, у менга спорт экипировкаси кўринишидаги эсдалик совғаларини берди.

Хамзатга спорт фаолиятида омад тилайман ва яна бир бор ёрқин ғалаба билан табриклайман! Унинг янада юқорироқ чўққиларни забт этишига ва барча рақибларини мағлуб этишига ишончим комил", - деди Чеченистон раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!