Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади

Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади

Кеча, 3 декабрь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдаги замонавий қиёфада қайта бунёд этилган “Нукус” дала-ўқув майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, ҳудудий ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Мурат Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қахрамон Сариев, Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Қорақалпоғистон Республикасидаги Қуролли Кучлар куч тузилмалар вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фахрийлар иштирок этди.

Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ўз нутқида дала-ўқув майдонининг инфратузилмасини такомиллаштиришда амалга оширилган кенг кўламли ишларга тўхталар экан, жумладан шундай деди: “Ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, “Нукус” дала-ўқув майдони замонавий талабларга жавоб берадиган халқаро даражадаги полигон бўлди, десак муболаға бўлмайди”.

Шунингдек, мудофаа вазири “Нукус” дала-ўқув майдонида эндиликда халқаро миқёсдаги армия ўйинларини ҳам ўтказиш имкони борлигини таъкидлаб, миллий армиямизнинг нуфузли полигонлари қаторидан жой олганини эътироф этди ҳамда ана шундай бунёдкорлик ишларида амалий кўмак берган Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати раҳбариятига ва қорақалпоқ халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади

Тадбир давомида полигон қурилиши ва қайта таъмирлаш ишларида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва қурувчи-пудратчи ташкилот раҳбарлари мудофаа вазири номидан эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, янги қиёфа акс этган замонавий дала-ўқув майдонининг очилиши муносабати билан Жўқорғи Кенгес раиси номидан полигонга эсдалик сифатида совға топширилди. Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади

Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда Нукус ҳарбий госпитали моддий-техник базасини такомиллаштириш мақсадида замонавий, сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган реанимобиль махсус техникаси топширилиши ҳарбий округ жамоасига ўзгача туҳфа бўлди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ҳарбий-маъмурий сектори кўмаги билан “Нукус” полигонида 13 та ҳарбий ва ижтимоий объектларда тўлиқ капитал таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Хусусан, полигонда замонавий кўринишда ихчам ва қулай шарт-шароитларга эга бўлган 400 ўринли иккита ётоқхона ва ўқув биноси, 300 ўринли ошхона янгидан қурилди ва зарур ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминланди.

Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади

Шунингдек, полигонда бошқарув пункти, 7 та ўқув синфи, 10 та ўринли тиббиёт пункти ҳамда ҳарбий хизматчилар учун кафетерий қайта қурилди. Махсус бўлинмалар билан жанговар тайёргарлик машғулотларини реал вазиятга максимал даражада яқинлаштирилган ҳолатда ўтказиш мақсадида разведка бўлинмалари учун яқин жанг олиб бориш шаҳарчаси, мерганлар йўлаги ҳамда тактик ва махсус машқларни бажаришга мўлжалланган кўп қаватли бино қад ростлади.

Ҳарбий хизматчиларнинг жисмонан чиниқиши ҳамда турли спорт ўйинлари билан шуғулланиши учун мини-футбол стадиони, гимнастик шаҳарчаси, волейбол майдончаси ҳамда рингни ўз ичига олган очиқ спорт мажмуи барпо этилди.

 Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростладиЖанговар ва ҳарбий техникаларни сақлашга мўлжалланган янги жанговар техникалар парки, радиацион, кимёвий, биологик қуроллардан ҳимояланиш шаҳарчаси, жамоавий руҳий барқарорликни шакллантириш иншоотларида қурилиш ва замонавий андозалар асосида жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Барча куч ва воситаларни бошқариш, ҳамкорликдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида замонавий дизайн ва барча қулайликларга эга бўлган 2 қаватли қўмондонлик кузатув минораси қурилди. Ўқ отиш тирлари ҳамда БТР ва танкдан ўқ отиш директрисаси такомиллаштирилди.

Ушбу полигонда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидан ташқари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлигининг ҳарбийлашган бўлинмалари ҳам назарий билимларини амалда мустаҳкамлаб келмоқда.

Олиб борилган кўламли ишлар натижасида чўлнинг ўртасида жойлашган “Нукус” полигони саҳродаги “оазиз” каби бу ерга янги ҳаёт бағишлаб, эндиликда юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлигини юксалтиришга катта ҳисса қўша олади.

Тантанали маросимдан сўнг меҳмонлар полигон ҳудудида яратилган қулай шароитлар, янги бино ва ўқув-машқ объектлари билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг меҳмонларга Шимоли-ғарбий ҳарбий округ, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Миллий гвардия бўлинмалари иштирокида мажмуавий махсус-тактик ўқуви намойиш этилди.

Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади

Ташриф буюрган меҳмонлар ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан ташаббускорлик ғоялари асосида яратилган ҳамда ҳарбий хизматда фойдаланишда қўшимча қулайлик яратадиган рационализаторлик ишланмалари кўргазмаси намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти санъаткорлари ҳамда Нукус гарнизони ҳарбий оркестри томонидан ҳарбий хизматчилар учун концерт дастури намойиш этилди.

Халқаро талабларга мос янгича қиёфадаги “Нукус” дала-ўқув майдони қад ростлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!