Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қўлга олинди

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қўлга олинди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Polisia.kz хабар бермоқда.

Бунгача Тошкент вилоятидаги корхона раҳбари лавозимида ишлаб келган шахс 2023 йил ноябр ойидан буён қидирувда бўлган.

У 2021-2023 йилларда кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун сохта ҳужжатларни сохталаштириб, 180,5 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган”, — дейилади хабарда.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Каскелен шаҳрида қидирувдаги шахсни қўлга олишга муваффақ бўлган.

Ҳозирча ҳибсга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш муддати аниқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!