Халқ таълими вазири Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида юзага келган муаммони жойига чиқиб ўрганди

Халқ таълими вазири Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида юзага келган муаммони жойига чиқиб ўрганди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 16-умумтаълим мактаби фаолияти бўйича келиб тушган шикоят юзасидан ушбу таълим муассасасига борди.

Вазирлик мутасаддилари томонидан муаммо атрофлича ўрганилиб, туман халқ таълими мудирига 1 ой давомида ушбу мактабдаги таълим сифати ва ўқитувчилар жамоасидаги ижтимоий муҳитни кузатган ҳолда, манзилли ишлаш, ўқитувчи ва ўқувчилар билан фикрлаш, Ватанпарварлик, касбга садоқат йўналишларида Ташхис маркази билан ҳамкорликда Психологик тренинглар ташкил этиш топширилди.

Бундан ташқари вилоят халқ таълими бошқармасига мактабдаги бўш иш ўринлари учун етук ва малакали бўлган муносиб номзодларни топиш вазифаси қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!