Ўзбекистонда 2020-2021 йилларда илк бор Глобал жангчилар чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Санкт-петербургда бўлиб ўтаётган Synergy Global Forumда айтиб ўтди.
“Биз Ўзбекистонда илк бор GFC 20 мусобақасини ўтказамиз. Режага кўра унда 7 нафар ўзбекистонлик ва 6 навар россиялик жангчилар иштирок этади. Жанг "Хумо аренада" бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳукумати кўмагида”, - деди Нурмагомедов.
Ундан ташқари Ҳабиб Ўзбекистонда Аралаш яккакураш санъатини (MMA)ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини ва Республика ҳудудид ўз спорт академияси очишни режалаштираётганини хабар қилди.
“Ўзбекистонда менинг кўп дўстларим, мухлисларим бор. Дунёнинг қаерда бўлган бўлсам ўзбеклар олдимга келиб менга омад тилашади”, - деди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ММАнинг енгил вазнида енгилмаган чемпион. У 28та жанг ўтказиб 28та ғалаба қозонган. Нурмагомедов айтишига қараганда, у ўз спорт карьерасини 30та женг билан якунлаш ниятида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.