Москва суди Горки-2 посёлкасида жойлашган мактабга пичоқ билан ҳужум қилиб, одам ўлдиришда айбланаётган 15 ёшли Тимофей K.ни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди, дея хабар бермоқда агентлик.
Ҳужум 16 декабр куни Москва вилоятининг Горки-2 посёлкасидаги мактабда рўй берганди. Шу мактабнинг тўққизинчи синфи ўқувчиси бўлган 15 ёшли Тимофей мактабга пичоқ кўтариб келиб, қўриқчи ва ўқувчиларга ҳужум қилган. Натижада тўртинчи синф ўқувчиси Қобилжон Алиев ҳалок бўлган.
Ҳужумдан олдин Тимофей К. мактабдаги болалардан қайси миллатдан эканини сўраган. Бу унинг ўзи томонидан олинган ва Telegram-каналига жойлаштирган видеосида акс этган. У ўқитувчиси билан турган бошланғич синф ўқувчилари гуруҳи олдига келган ва уларнинг миллатини сўраган, шу вақтда ортдан яқинлашган қўриқчи уни чақирган, у ўгирилиб қўриқчининг юзига баллондаги суюқликни сепган ва елкасига пичоқ урган, кейин эса ҳар томонга қочаётган ўқувчилардан бирига етиб олиб, танасининг турли қисмларига устма-уст зарба берган ва уни ўлдирган. Шундан сўнг Тимофей ўз қурбони фонида селфи олган.
Тимофей оммавий қотилликлар ва нацистик ғояларга ишора қилувчи жумлалар ёзилган эпикировкада бўлган. Хусусан, унинг нимчасида “No Lives Matter” (“Ҳеч кимнинг ҳаёти муҳим эмас”) ёзуви туширилганди. Бу оммавий қотилликлар ижрочилари ҳамда ўта ўнгчи гуруҳларга тақлид қилишга асосланган субмаданият белгисидир
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Россияда аҳоли даромадлари ўсиши кескин секинлашди. Кредитлар жуда қимматлашгани сабабли, одамлар пул сарфлаш ўрнига уни юқори фоизли омонатларда сақлашни афзал кўрмоқда.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.