Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Лондонда россиялик тадбиркорнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотга изоҳ берар экан, аввалига Ғарб давлатлари тадбиркорларга тегишли мулкни Россиядан тортиб олгани, энди эса уларни ўзларини ҳибсга олишаётганини айтди.
Британия полицияси Лондонда 58 ёшли россиялик тадбиркорни пул ювишда айблаб ҳибсга олди, деб хабар берди The Independent аввалроқ.
“Ғарб давлатлари аввалига россиялик тадбиркорлардан яхталар, виллалар, автомобиллар ва самолётларни тортиб олди. Ҳозир уларни ўзларини қўлга олишяпти”, — деб ёзди у Телеграмда.
Володин, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг хорижда мол-мулки ва пулларини сақлайдиган тадбиркорлар бу маблағларни қайтариш учун “чанг ютиш” билан қийноққа солинади, деган сўзларини эслади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.