Виржиния марихуанани қонунийлаштиришни қўллаб-қувватлаган биринчи жанубий штатга айланди

Виржиния марихуанани қонунийлаштиришни қўллаб-қувватлаган биринчи жанубий штатга айланди

АҚШ Вакиллар Палатаси ва Виржиния Сенати 2024 йилдан катталар учун марихуанадан рекреацион фойдаланишни қонунийлаштиришга овоз берди.

Виржиния марихуанани қонунийлаштиришни қўллаб-қувватлаган биринчи жанубий штат бўлди. Энди қонун лойиҳаси легаллаштириш тарафдори бўлган демократ-губернатор Ралф Нортамга имзолаш учун тақдим этилади. Лойиҳада 28,3 граммгача бўлган марихуана сақлаш штатда 2024 йил 1 январдан қонуний кучга кириши айтилган. Шу билан бирга, қонуний сотувлар бошланади ва Виржинияда марихуана муомаласини тартибга солувчи қоидалар кучга киради.

Қўшма Штатлардаги федерал даражада марихуанани сақлаш ва ундан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади, аммо фақатгина 15 та штат ва Колумбия округи уни қонунийлаштирган.
4 февраль куни АҚШ Вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан федерал марихуана декриминаллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унинг нафақат қонуний тарқалиши ва сақланиши, балки марихуана ишлатилиши ва сақланиши учун илгари чиқарилган ҳукмларнинг бекор қилинишини ҳам кўриб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!