Виннитсада русларни масхара қилган икки украиналик стример отиб ўлдирилди

Виннитсада русларни масхара қилган икки украиналик стример отиб ўлдирилди

Украинанинг Виннитса шаҳрида интернетда трансляция қилиб, русларни масхара қилаётган икки қиз отиб ўлдирилди.

Ҳодиса квартирада содир бўлган, у ерда 23 ёшли эркак ўз 18 ёшли хотинини тўппонча билан отиб, унинг 19 ёшли дугонасини яралаган, кейинчалик у касалхонада вафот этган, деб ёзади «РИА Новости» Украина ОАВларига таяниб.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, можаро шахсий муносабатлар юзасидан келиб чиққан.

Жанубий Буг дарёси қирғоғи яқинида бошидан ўқ жароҳати олган отишманинг жасади топилди.

«Интернетда гап икки стример – Вера Пантер ва унинг дугонаси Наталя ҳақида кетаётганини даъво қилмоқда, улар россияликларнинг устидан кулишган транслацияларни олиб боришган», — дейилади нашрда.

Қурбонларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар расмий тасдиқлашни талаб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!