15 майдан Тошкент ва Хўжанд ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. «Газета.uz» мухбири тақдимот рейси йўловчиси бўлди.
Автобуслар «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Хўжанд» автовокзаллари ўртасида Нурафшон, Бўка, «Ойбек» (Ўзбекистон) ва «Фотеҳобод» (Тожикистон) назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланади. Ушбу пунктларда техник тўхташ ёки йўловчиларни тушириш амалга оширилади, деди «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳобов.
Ташувлар Manzara Tourism туроператорининг MAN автобусларида амалга оширилади. Оралиқ масофа 174 км ни ташкил этади. Сафар учун 4,5 соат, жумладан чегаралардан ўтиш вақтлари (30 дақиқа) сарфланади. Чипталарни «Тошкент» ва «Хўжанд» автовокзаллари кассаларидан сотиб олиш мумкин.
Тошкент-Хўжанд рейси чиптаси нархи 50 минг сўм, Хўжанд-Тошкент чиптаси эса — 50 тожик сомони этиб белгиланди. Тўлов йўлга чиқиш мамлакатлари миллий валютасида амалга оширилади.
Автобуслар ва уларнинг йўловчилари НЎПдаги божхона кўриги ва чегара паспорт назоратидан навбатсиз ўтказилади.
Автобуслар қатнови жадвали:
Тошкент (8:00) — Хўжанд (12:35);
Тошкент (12:00) — Хўжанд (16:35);
Тошкент (18:00) — Хўжанд (22:35).
Хўжанд (6:00) — Тошкент (10:35);
Хўжанд (13:00) — Тошкент (17:35);
Хўжанд (18:00) — Тошкент (22:35).
Видео
Фото
Автовозкал «Тошкент».
1950-йилларда қурилган Арбоб санъат саройи.
Сарой архитектурасида совет даври белгилари — ўроқ ва болта учраб туради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.