Ўзбекистон элчихонасида Наврўз байрами ва дипломатик миссия очилганининг бир йиллигига бағишлаган тадбир ташкил этилди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.
Унда Венгрия расмий, ижтимоий-сиёсий, дипломатик, эксперт-таҳлил, бизнес ва илмий-академик доира вакиллари, шунингдек, ватандошлар иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов йиғилганларга мамлакатимизда сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, республикадаги туризм ва инвестиция имкониятлари ҳақида маълумот берди. Бизнес билан шуғулланиш, хорижий инвесторлар ва сайёҳлар учун яратилган қулай шарт-шароитларга урғу берилди.
Ўзбекистон ва Венгрия раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида стратегик шериклик руҳидаги муносабатлар мустаҳкамлангани қайд этилди. Шунингдек, иқтисодиёт, инвестициялар ва туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги билдирилди.
Тадбирнинг маданий қисмида "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Ҳулкар Абдуллаева ва Вохиджон Исоқов иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Венгриянинг "Турон" жамғармаси президенти Андраш Биро:
– Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси очилганининг бир йиллиги билан ўзбек томонини табриклайман. Бугунги тадбир жуда қизиқарли тарзда ўтди ва ҳамкорлик истиқболлари учун пойдевор бўлди. Яна бир марта барча ўзбек биродарларимизни самимий қутлайман.
– Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистон элчихонасига Наврўз байрами ва дипломатик миссия очилганининг бир йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдираман. Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси ва туризм салоҳияти ҳақидаги маълумотларни қизиқиш билан тингладим.
Венгрия ташқи ишлар ва савдо институтининг катта илмий ходими Шандор Шеремет:
– Ўзбек халқининг энг муҳим байрамларидан бири — Наврўзи олам тантаналарида иштирок этиш мен учун катта шараф. Бу йил Наврўз байрами Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси ташкил этилганининг бир йиллигига тўғри келгани, айниқса қувонарлидир.
– Мен Венгриянинг энг нуфузли университетларидан бири – Этвош Лоранд университетида докторантура босқичида ўқияпман. Ушбу дастур ўзбекистонлик ёш олимларга Венгрия университетларида ўқиш имкониятини тақдим қилди. Ўқиш давомида керакли касбни эгаллаш ва касбий маҳоратимизни ошириб баряпмиз. Буларнинг барчаси Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тез ривожланаётган дўстлик ва конструктив ҳамкорлик туфайли амалга ошди.
Будапешт техника ва иқтисодиёт фанлари университети талабаси Жавоҳир Норқулов:
– Бугун Ўзбекистон элчихонасида Наврўз байрами ва дипломатик ваколатхона ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда қатнашдик. Ушбу мамлакатдаги Ўзбекистон ёшлари тадбирда фаол иштирок этишди. Фурсатдан фойдаланиб, хорижда таҳсил олаётган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон ҳукуматига барча тенгдошларим номидан миннатдорлик билдираман.
Евроосиёни велосипедда энг тез кесиб ўтиш бўйича жаҳон рекордини янгилашга уринган франциялик Софиан Сеҳили Владивостокда ҳибсга олинди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Le Monde хабар берди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги “технологик уруш” даврида Хитойнинг Tencent ва Deep Robotics каби компаниялари сунъий интеллект ва робототехника технологиялари билан америкалик рақобатчиларга яқинлашмоқда.
Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Африка CDC) маймунчечак (mpox) вирусини Африка қитъасида соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Ш.А. процессуал тартибда қамоққа олинган, шунингдек ишга алоқадор бўлган хонадонда яшовчи бошқа фуқаролар ҳам терговга жалб қилиниб, бир нафарига нисбатан “Қидирув” эълон қилинган.
Исроил армияси томонидан қамал қилинган Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна олти нафар фаластинлик, жумладан бир бола очлик ва ўткир тўйиб овқатланмасликдан ҳалок бўлди.
UNICEF вакили Тесс Инграм Ғазо шаҳрида очарчилик тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантириб, аҳоли фарзандлари учун озиқ-овқат топиш учун изтироб билан курашаётганини таъкидлади ва вазиятни “мутлақ фалокат” деб баҳолади.
Ғазо секторига уюштирилган ҳужумларда қатнашган Исроил армиясига қарашли Голани бригадасининг бир аскари мамлакат шимолидаги ҳарбий база ҳудудида ўлик ҳолда топилди.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг Ғазога қарши 23 ойлик уруши 660 минг болани кетма-кет учинчи йил ҳам мактабдан маҳрум қилмоқда.
Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Янги тадқиқотга кўра, тропик ҳудудларда ўрмонларни кесиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик билан боғлиқ касалликлар сўнгги 20 йилда ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ғазо секторидаги тиббий манбалар душанба, 25 август куни хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарда очлик ва камоқатдан 11 нафар фуқаро, шу жумладан икки нафар бола ҳалок бўлган.
Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган. У кўплаб тарихий ва маданий бойликлар, жумладан, қадимий шаҳарлар, тепаликлар, карвонсаройлар, қаср ва масжидлар, шунингдек, табиий гўзалликлари, жумладан, кўллар, ғорлар, қўриқхоналар, боғлар ва платолар билан машҳурдир. Вилоят тарихда Фригия, Рим, Пергамон қироллиги ва Византия даврларини бошдан кечирган.
Меҳнат муҳофазаси – бу ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳаёти ва саломатлигини сақлашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилкий, техник ва гигиеник чоралар мажмуасидир.
25 август, душанба куни Исроил ҳаво кучлари Жанубий Ғазода жойлашган Нассер шифохонасига икки йирик ҳужумни амалга оширди. Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.
Воқеа содир бўлган куни эса мактабга кетиш учун ҳозирлик кўраётган укасини ака ҳовли четидаги қўшимча бинога судраб кириб, унинг бош, бўйин, кўкрак қафаси, ияк соҳаси каби аъзоларига пичоқ билан тан жароҳати етказади.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари 21 августга ўтар кечаси амалга оширган кенг кўламли ҳужум вақтида АҚШга тегишли компанияни нишонга олди.