Венгрия НАТО саммитида Украинада ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлади

Венгрия НАТО саммитида Украинада ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлади

Венгрия НАТОнинг Вашингтондаги саммитида ўт очишни тез фурсатда тўхтатиш ва Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича тинчлик музокараларини бошлашни талаб қилади.

Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видеомурожаатида маълум қилди.

«Венгриянинг позицияси аниқ: бу уруш жанг майдонида ҳеч қандай ечимга олиб келмайди, бунинг ўрнига музокаралар ва дипломатик келишув зарур ва биз НАТО саммитида уч кун давомида худди шу позицияни намойиш этамиз,» - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Сийярто АҚШ пойтахтида бўлиб ўтаётган Шимолий Атлантика альянсининг бугунги йиғилишида бош вазир Виктор Орбанга ҳамроҳлик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!