Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Кариб денгизига жойлаштирилишини Боливар Республикасига қарши тажовуз деб атади.
Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро ўзининг "Мадуро билан+" телекўрсатувида айтиб ўтди.
Халқаро ахборот агентликлари "Венесуэла ва Қўшма Штатлар ўртасида кескин муносабатлар мавжудлигини таъкидламоқда, бироқ бу тўғри ифода бу таранглик эмас, тажовуз" - деди Венесуэла раҳбари.
Президентнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Венесуэла қирғоқлари яқинида 8 та ҳарбий кема, 1200 та ракета ва ядровий сув ости кемасини жойлаштиргани, “қалтираши керак бўлган тинч халққа” қаратилган. “Дарҳақиқат, бу одамлар титраяпти, лекин ғазаб, миллатчилик ва ватанпарварликдан”, — дея хулоса қилди Мадуро. Унинг таъкидлашича, "халқ ва Миллий боливар қуролли кучлари (FANB) Венесуэланинг ҳудудий яхлитлиги, тинчлиги ва келажагини ҳимоя қилади". Венесуэла раҳбари Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари ҳамжамиятининг (СЕЛАК) баёнотини юқори баҳолади, унда АҚШ ҳарбий кемаларининг Кариб денгизи жанубида жойлаштирилиши, бу минтақада 2014 йилда эълон қилинган Тинчлик ҳудудини бузаётганидан жиддий хавотир билдирилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.