​Венеция сув остида қолди (видео)

​Венеция сув остида қолди (видео)

Италиянинг сайёҳлик марказларидан бири бўлган Венеция шаҳрининг тарихий маркази узоқ вақтдан бери давом этаётган ёмғирлар сабаб сув остида қолди. Бу ҳақида Reuters нашри хабар бермоқда.

Шаҳардаги кўплаб дўкон ва кафеларга сув тошган, машҳур Сан-Марко майдонида улкан кўлмак ҳосил бўлган. Эҳтиёт чораси сифатида 12 ноябрдан Венециядаги болалар боғчалари фаолияти тўхтатилди, меҳмонхоналар мижозларига тиззадан баланд этиклар тарқатмоқда.

«Муболаға қилмаяпман, аммо шаҳарнинг 80 фоиз қисми сув остида қолди. Даҳшатли зарар нашри», - деди Венето вилояти губернатори Лука Дзайа ўз баёнотида.

Метеорологлар 12 ноябрь оқшомида Италия шимоли-шарқи ва Сицилия оролида яна ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилган.

Маълумот учун, Венецияда ҳар тўрт йилда бир марта «сув кўтарилиши» даври бўлади. Аммо одатда сув сатҳи 110 сантиметрдан баланд кўтарилмас эди. Айни вақтда шаҳарда сув сатҳи 187 сантиметрга кўтарилган.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!