Вазирлар Маҳкамаси қарорида адолатсизлик ва дискриминация мавжудми?

A A A
Вазирлар Маҳкамаси қарорида адолатсизлик ва дискриминация мавжудми?

Жорий йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда бир қатор қонун лойиҳалари билан биргаликда “Ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайликлар яратишнинг долзарб масалалари ва депутатлик ташаббуси” ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди. 

Мазкур масала партиянинг кўплаб оммавий ахборот воситаларидаги фаол ҳамкорлари uza.uz, kun.uz, xabar.uz, qalampir.uz веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди ҳамда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзстандарт агентлигидан масъуллар иштирок этган йиғилишда депутатлар томонидан ҳайдовчининг соғлиғи, унинг қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимояланиши ҳамма нарсадан муҳим эканлиги таъкидланди. Фракцияда шу каби бир қатор масалалар кўтарилди.

Биринчидан, сўнгги пайтларда ҳайдовчилар, кенг жамоатчиликда йўл ҳаракати қоидаларига оид бир нечта эътирозлар пайдо бўлмоқда. Жумладан, “тонировка” учун рухсатнома олишнинг жуда қимматлиги; ўзи шундоқ ҳам иссиқ ва деярли туман кузатилмайдиган бир шароитда машина фараларини кундузи ёқиб юриш талаби (кейинчалик ўзгартирилди ва муддати қолдирилди) ва шу каби масалалар шулар жумласидандир.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган мазкур нормалар жамоатчиликнинг фикрини ўрганмасдан, кенг муҳокама қилинмасдан қабул қилиниши натижасида ижтимоий тармоқларда ҳам норозиликларга сабаб бўлди. Бундан кўринадики, халқимиз учун қабул қилинаётган ҳужжатлар халқ вакиллари томонидан қабул қилиниши лозим. 

Бундан ташқари, Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллик йиғилишида ҳам “қонуности ҳужжатларини қабул қилиш амалиётидан воз кечиш ва тўғридан-тўғри қўлланадиган қонунлар қабул қилиш вақти келди” дея таъкидлаган эди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси вакиллари қонуности ҳужжатларини, айниқса, кенг аҳолига оид ҳужжатларни (“Йўл ҳаракати қоидалари”) фақатгина тўғридан-тўғри қонунлар орқали халқ ва унинг вакиллари томонидан қабул қилиниши лозимлигини қайд этишди.

Иккинчидан, “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижтимоий адолатсизлик ва дискриминация ҳисобланади. Сабаби транспорт воситалари ҳайдовчилари, шу жумладан, республика ҳудудига ташриф буюрадиган туристлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган қарордан ўтган бир йил вақт давомида фақатгина 1000 га яқин автомобиль эгаларигина фойдаланди. Мамлакатимизда 2 500 000 мингдан ортиқ автомобиль мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, атиги 0,04 % ҳайдовчилар бу имкониятдан фойдаланибди холос. Шуми халқимизга қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган қарор натижаси ва қамров даражаси? 18 245 700 сўмни тўлашга қурби етмаган 99,96% ҳайдовчиларга ким шароит яратади? Ушбу рақамлар ва ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фикр мулоҳазалардан аён бўладики мазкур қарор кўзланган мақсадга хизмат қилмади ва ўз вазифасини бажара олмади. Шундан келиб чиққан ҳолда, партия фракцияси вакиллари мазкур қарордаги тўлов миқдорини аҳолининг реал даромадларидан келиб чиққан ҳолда сезиларли равишда пасайтиришни таклиф этди. 

Учинчидан, автомобиль йўловчилари ва айниқса ҳайдовчиларни тўғридан-тўғри тушувчи ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилиш мақсадида ҳамда мутлақо бепул ва барча бирдек фойдаланиши учун Ҳукуматнинг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 74-бандига ва 2015 йил 25 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси 7.4 бандида транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлигига белгиланган 70 фоиз чегирмани 55 фоизгача тушириш таклифи тайёрланди.

Жорий йилнинг 19 июль куни Вазирлар Маҳкамасига фракцияда кўтарилган масалалар бўйича таклифлар юборилди ва амалга оширилган ишлар бўйича 1 августгача Қонунчилик палатасига маълумот тақдим этиш сўралди.

Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг” эканлигини таъминлашга ҳамда “қонунлар халқ ва унинг манфаатларини кўзлаб қабул қилинади” тамойили учун хизмат қилиши табиий.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.