“ВАЗ–2101” ва "Malibu" тўқнашди. ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди

“ВАЗ–2101” ва "Malibu" тўқнашди. ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-таранспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, автоҳалокат жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 09:30 ларда Косонсой–Тўрақўрғон автомобиль йўлининг 22-километрида юз берган. Унда 1960 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “ВАЗ–2101” русумли автомашина 2-даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб келиб, чап томондан келаётган “Малибу” русумли автомобилни ўтказиб юбормасдан, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув оқибатида “ВАЗ–2101” ҳайдовчиси бош мия чайқалиши қўшма шикасти билан туман шифохонасида вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!