Вашингтон Украинага ATACMS баллистик ракеталарини беришдан бош тортди

Вашингтон Украинага ATACMS баллистик ракеталарини беришдан бош тортди

Сабаби, америкаликлар Украина Қуролли кучлари Қримда уларга зарба беришга уриниб кўришидан қўрқишади.

Бу можарони янада кучайтиради ва ядровий эскалацияга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal.

Байден маъмурияти ҳам ўз захираларини тугатиш эҳтимолидан хавотирда.

Америка ATACMS баллистик ракеталарининг масофаси 300 км. Улар HIMARS реактив тизимларидан ишга туширилади.

Киев режими улардан Россия Федерацияси ҳудудига қарши фойдаланиш режаларини эълон қилди ва Байден уларни Украинага ўтказмасликка ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!